2024 йилда Марказий банк 7,6 млрд долларлик валюта интервенцияларини амалга оширди
Регуляторнинг валюта интервенциялари ўтган йилда 2023 йилга нисбатан 6 фоизга ёки 8,1 млрд доллардан 7,6 млрд долларга қисқарган.

Фото: Kun.uz
2024 йилда Марказий банк 7,6 млрд долларлик валюта интервенцияларини амалга оширган. Бу ҳақда 12 феврал куни бўлиб ўтган медиа мулоқотда Марказий банк Монетар операциялар департаменти директори Алимардон Одилов маълум қилди, дея хабар берди Kun.uz мухбири.
“Ўтган йилнинг I чорагида валюта бозоридаги интервенцияларнинг соф ҳажми 3,5 млрд долларни, II чоракда – 1,6 млрд долларни, III чоракда – 0,5 млрд долларни, IV чоракда – 2 млрд долларни ташкил этди”, деди Одилов.
Регуляторнинг валюта интервенциялари ўтган йилда 2023 йилга нисбатан 6 фоиздан кўпроққа ёки 8,1 млрд доллардан 7,6 млрд долларга қисқарган.
“2024 йилнинг биринчи чорагида бошқа даврларга нисбатан кўпроқ валюта интервенциялари содир бўлди. Бу январ-феврал ойларида валютага бўлган талабнинг бироз ошгани билан боғлиқ бўлиб, 2023 йилда ҳам кузатилган”, — дея қўшимча тушунтириш берди МБ вакили.
Мавзуга оид

16:34 / 18.04.2025
Марказий банк Telegram орқали тарқалаётган фирибгарликдан огоҳлантирди

17:09 / 05.04.2025
Марказий банк картадан пул ўтказмаларига қўйилган янги талабга изоҳ берди

16:36 / 29.03.2025
Охирги 5 йилда корпоратив ташқи қарз миқдори 2,4 баробарга ошган – Марказий банк ҳисоботи

19:51 / 24.03.2025