Украина дронлари Кубандаги нефтни қайта ишлаш заводига ҳужум қилди
5 февралга ўтар кечаси Украина Қуролли кучлари учувчисиз учоқлари Азов денгизи соҳилидан 40 км узоқликда жойлашган «Албашнефт» нефтни қайта ишлаш заводига ҳужум қилди. Камида битта ёқилғи резервуари ёниб кетди.

Фото: Ижтимоий тармоқлар
Украина учувчисиз учоқлари 5 феврал, чоршанбага ўтар кечаси Краснодар ўлкасининг Новоминская станицасидаги нефтни қайта ишлаш заводига ҳужум қилди. Бу ҳақда минтақа губернатори Вениамин Кондратев ўзининг Telegram-каналида маълум қилди. «УУА бўлаклари нефт маҳсулотларининг майда қолдиқлари бўлган резервуар устига тушди. Ёнғин бошланди», деб ёзади расмий ва «ёнғин назоратга олингани»ни таъкидлади.
Новоминская станицасида ягона нефтни қайта ишлаш заводи — «Албашнефт» ОАЖ жойлашган. У 2010 йилда очилган бўлиб, завод йилига 320 минг тоннагача нефт маҳсулотларини ишлаб чиқаради. Нефтни қайта ишлаш заводида сиғими 9 дан 10,3 минг куб метргача бўлган саккизта резервуар мавжуд.
Дронлар камида 230 км масофани босиб ўтган
Корхона Ростов-Дон шаҳридан 115 км жанубда ва Азов денгизи соҳилидан 40 км узоқликда жойлашган. У ердан Украина Қуролли кучлари назорати остидаги ҳудудгача бўлган масофа 230 кмдан ортиқ.
Astra Telegram-канали корхонадаги ёнғин тасвирини эълон қилди. Видеога кўра, камида битта ёқилғи резервуари бутунлай аланга ичида қолган. Маҳаллий аҳолининг айтишича, Тошкент вақти билан соат 08:15 да ёнғин ҳали ўчирилмаган.
Мавзуга оид

17:57 / 20.04.2025
WP: Европа Украинага тўғридан тўғри қурол етказиб бериш ўрнига унинг мудофаа саноатини қўллаб-қувватламоқчи

13:47 / 20.04.2025
«246 га 246». Россия ва Украина асирлар алмашуви ўтказди

13:33 / 20.04.2025
«Бу бир томошабин учун театр». Путиннинг «Пасха сулҳи» ҳақида нима дейишмоқда?

19:21 / 19.04.2025