Жиззахда автобус ва юк машинаси тўқнашди
Ҳодиса оқибатида уч киши енгил жароҳатланган.

Фото: Жиззах вилояти ИИБ
Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида йўловчи ташувчи автобус ва йўлларни тозаловчи махсус транспорт воситаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, дея хабар бермоқда вилоят ИИБ.
Қайд этилишича, ҳолат 30 январ куни соат 13:30 атрофида вилоят ҳудудидан ўтувчи М-39 Тошкент-Термиз автомобил йўлининг 1000 километрида содир бўлган.
Самарқанддан Тошкент томон ҳаракатланаётган йўловчи ташувчи автобус ўзидан олдинда кетаётган, йўлларни тозаловчи махсус транспорт воситасининг орқасидан бориб урган.
Ҳодиса оқибатида ҳайдовчиларга ҳам, автобус йўловчиларига ҳам жиддий жароҳат етмади. Фақат уч нафар фуқарога биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилди.
«Кўрганимдаёқ ўнгга бурилдим. Бўлган иш шу. Тезлигим 70–80 эди чамаси», – дейди автобус ҳайдовчиси.
Ҳозирда ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

20:28 / 18.06.2025
Хоразмда Tico ағдарилиб, 18 ёшли йигит ҳалок бўлди

15:59 / 18.06.2025
Кўплаб автобус бекатлари талабга жавоб бермайди – Рақобат қўмитаси

11:22 / 18.06.2025
Ургутда суд раиси ЙТҲ қурбони бўлди

18:12 / 15.06.2025