ЕИ кенгаши Гуржистон билан визасиз режимни қисман тўхтатди
Визасиз режим гуржистонлик дипломатлар ва мансабдор шахслар учун номаълум муддатга бекор қилинди. Энди улар ЕИ ҳудудига кириш учун виза сўровини юборишлари керак бўлади.

Фото: AFP
Европа Иттифоқи кенгаши Гуржистон билан визасиз келишувнинг бир қисмини тўхтатди. Визасиз режим гуржистонлик дипломатлар ва мансабдор шахслар учун номаълум муддатга бекор қилинди. Энди улар ЕИ ҳудудига кириш учун виза сўровини юборишлари талаб этилади.
Мазкур қарор ЕИга аъзо давлатлар ёки халқаро ташкилотларнинг учрашув ва расмий тадбирларида иштирок этадиган Гуржистон делегацияси аъзоларига тегишли. Гап Гуржистон парламенти ва ҳукумати, Конституциявий ва Олий суд аъзолари, дипломатик паспорт эгалари ҳақида кетмоқда.
«Оддий паспортга эга Гуржистон фуқаролари олдингидек ЕИга қисқа муддатли сафарларида визасиз режимдан фойдалана олади», — дейилади баёнотда.
Қайд этилишича, ушбу қарор Гуржистонда 2024 йилда қабул қилинган «иноагентлар» тўғрисидаги қонунга жавоб ҳисобланади. Бундан ташқари, визасиз режимнинг бекор қилиниши Гуржистон ҳукумати томонидан Европа Иттифоқига қўшилиш бўйича музокараларни 2028 йилгача тўхтатиш тўғрисидаги баёнотдан кейин Тбилисида бошланган намойиш иштирокчилари, мухолифат ва мустақил ОАВга нисбатан амалга оширилаётган репрессияга жавобдир.
Гуржистон ва ЕИ ўртасида соддалаштирилган виза режими 2011 йил мартда кучга кирган. 2017 йил мартда Европа Иттифоқи кенгаши ва Европа парламенти Гуржистон фуқароларининг Евроиттифоқ ҳудудига сафарлари учун виза талаб қилишни бутунлай тўхтатган эди.
Мавзуга оид

17:55 / 18.04.2025
Евроиттифоқ Россия авиакомпаниялари учун ўз осмонини очишдан бош тортди

11:39 / 18.04.2025
Гуржистон чет элликларни чиқариб юбориш тартибини соддалаштиради

09:20 / 18.04.2025
Трамп ЕИ билан савдо келишувига эришишига «100 фоиз» ишонч билдирди

14:09 / 17.04.2025