Reuters: Ҳамас Исроил билан уруш даврида 15 минггача янги аъзо ёллаган
Разведка маълумотларига кўра, Исроил ва Ҳамас ўртасидаги уруш пайтида ўлдирилган ҳамасчиларнинг ўрни тўлдирилган.

Фото: REUTERS/Ibraheem Abu Mustafa
Ҳамас гуруҳи Исроил билан уруш бошланганидан бери 10-15 минг нафар янги аъзони ўз сафига қўшган. Бу ҳақда Reuters агентлиги АҚШ Конгрессида Америка разведкаси маълумотлари билан таниш бўлган манбаларга таяниб хабар берди.
Разведка маълумотларига кўра, Исроил ва Ҳамас ўртасидаги уруш пайтида «тахминан шунча» ҳамасчи ўлдирилган.
Агентлик суҳбатдошларининг таъкидлашича, ёлланганлар сони кўп бўлишига қарамай, уларнинг кўпчилиги «ёш ва жангга тайёр эмас».
14 январ куни АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Ҳамас урушда қанча жангари йўқотган бўлса, шунчасини ёллаганини айтди. У аниқ рақамларни келтирмади, бироқ Исроил Ғазо секторида ўлдирилган жангариларнинг умумий сонини 20 минг нафар деб ҳисобламоқда.
Исроилнинг БМТдаги элчиси Дани Данон ҳам Ҳамас ёшларни ёллаётганини айтди, бироқ у ёлланганларни террорчи деб ҳисобламайди. «Улар ёшларни ёлласа ҳам, уларнинг қурол-яроғи, ўқув жиҳозлари йўқ. Бу ёшларни Исроилга қарши қўйиш мумкин, лекин улар террорчи бўла олмайди, чунки уларни қурол ёки ракета билан таъминлай олмайсиз», деди у.
2023 йил 7 октябрда Ҳамас Исроилга ҳужум қилиб, 250 дан ортиқ кишини гаровга олганди. Тинч аҳоли вакиллари ва ҳарбийлар бўлган 1200 киши ҳужум вақтида ҳалок бўлган. Бунга жавобан Исроил мудофаа армияси Ғазо секторини бомбардимон қилишга киришди ва қуруқлик амалиётини бошлади.
2025 йил 19 январда Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш режими кучга кирди. Ҳозиргача Ҳамас Исроилга 7 октябрда гаровга олинганлардан яна етти нафарини қайтарди. Олти ҳафта давомида гаровда қолаётган 97 кишидан 33 нафарини озод этиш кўзда тутилган. Исроил ўзининг ҳар бир фуқароси учун 30 нафардан, ҳар бир ҳарбийси учун 50 нафардан фаластинликни қўйиб юбориши керак бўлади.
Мавзуга оид

23:13 / 18.05.2025
Исроил армияси Ғазо секторида кенг кўламли қуруқликдаги ҳарбий ҳаракатларни бошлади

15:06 / 18.05.2025
ОАВ: Ҳамаснинг навбатдаги қўмондони Муҳаммад Синвар ҳам ўлдирилди

22:36 / 17.05.2025
Исроил Ғазода янги, кенг кўламли ҳарбий операцияни бошлади

19:29 / 16.05.2025