Янги уй-жой харидида кэшбек тизими жорий қилиниши мумкин
Президент соҳада яширин иқтисодиётни янада қисқартириш учун янги уй-жой оладиган фуқароларга ўзи тўлаган маблағининг бир қисмини кэшбек қилиб қайтариш бўйича таклифлар ишлаб чиқишни буюрди.

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ипотека дастури доирасида 2024 йилда амалга оширилган ишлар ва 2025 йил учун режалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Унда уй-жой қуришда асосий эътиборни эскирган уйлар ўрнида реновация асосида замонавий кўп қаватли уйларни кўпайтиришга қаратиш зарурлиги таъкидланди. Реновация ҳисобига ердан фойдаланиш самарадорлиги 4-5 карра ошади, коммуникация харажати 2 карра камаяди.
Бу борада Жиззах, Марғилон, Қўқон, Шаҳрисабз, Қарши шаҳарлари, Дўстлик ва пойтахт туманларида ишлар яхши бошлангани қайд этилди. Уларнинг тажрибасини барча ҳудудда оммалаштириш кераклиги, авария ҳолатидаги эскирган уйларда яшаётган одамлар буни кутаётгани кўрсатиб ўтилди.
Реновация асосида бу йил 20 минг хонадон қурилишини ташкил қилиш зарурлиги қайд этилди.
Жорий йилда уй-жой дастурларини молиялаштиришга бюджетдан 15,5 триллион сўм ресурс берилмоқда.
Соҳада яширин иқтисодиётни янада қисқартириш учун янги уй-жой оладиган фуқароларга ўзи тўлаган маблағининг бир қисмини кэшбек қилиб қайтариш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш топширилди.
Мавзуга оид

20:38 / 18.04.2025
2025 йилда қуввати 65 мегаватт бўлган мингдан ортиқ микро ГЭС қурилади

16:32 / 18.04.2025
Шакарга акциз тўлови бекор қилинади. Қуруқ сут импортига қўйилган чекловлар ҳам олиб ташланади

15:33 / 18.04.2025
«Айрим раҳбарлар тадбиркорларга ёрдам бериш ўрнига, уларга тўсиқ бўлмоқда» – президент

14:44 / 18.04.2025