Байден иш столи тортмасида Трамп учун мактуб қолдиргани маълум бўлди
Мактуб шахсий хусусиятга эга бўлса-да, баъзан мазмуни эълон қилинади.

Фото: EPA
Жо Байден Оқ уйни тарк этмасидан олдин иш столи тортмасида янги сайланган президент Доналд Трамп учун мактуб қолдирди, деб хабар берди BBC.
Fox News телеканали хат мазмуни билан танишди, Байден унда ҳамкасбига энг яхши тилакларини билдирган.
«Америка халқи ва бутун дунёдаги одамлар бу уйдан тарихнинг муқаррар бўронларига қарши барқарорликни кутади. Ва мен келгуси йиллар халқимиз учун фаровонлик, тинчлик ва иноят даври бўлишини тилайман. Севимли юртимизга асос солинганидан буён Парвардигор бизни ёрлақагани каби, сизни ҳам ёрлақасин ва тўғри йўлга йўналтирсин», дейилади мактубда.
Қайд қилинишича, биринчи марта бундай хатни 1989 йилда Роналд Рейган янги президент Жорж Бушга қолдирган. Шундан сўнг, бу анъанага айланган. Мактуб шахсий хусусиятга эга, аммо баъзилари оммага эълон қилинган.
Трамп биринчи президентлик давридан кейин, 2021 йилда ҳам Байденга мактуб қолдирган эди.
Мавзуга оид

15:59 / 08.06.2025
Трамп Лос-Анжелесга Миллий гвардия аскарларини юбормоқда

15:06 / 08.06.2025
WSJ: Пентагон йиллар давомида НУЖ ҳақида ёлғон маълумотлар тарқатиб келган

22:08 / 07.06.2025
Илон Маск АҚШ президенти билан зиддият ортидан янги партия тузишни таклиф қилди

20:05 / 07.06.2025