Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялаш марказига директор тайинланди

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Жалолиддин Шарафутдинович Асамутдинов Тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялаш маркази директори этиб тайинланди.
Жалолиддин Асамутдинов 2005 йил Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетининг бакалавриат, 2008 йил магистратура босқичини тамомлаган.
Турли йилларда “Tashkent Healthcare” МЧЖ раҳбари, “Ask Doctor” МЧЖ директори, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Лизензиялаш, аккредитациялаш ва тиббий туризмни ривожлантириш бошқармаси ҳамда Давлат-хусусий шериклик, тиббий туризм ва хусусий секторни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи каби масъул лавозимларда ишлаган.
“Янги раҳбар зиммасига тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациядан ўтказишда илғор халқаро тажрибага асосланган талабларни ишлаб чиқиш, ушбу тизимни янада такомиллаштириш, халқаро аккредитация ташкилотларини жалб қилиш орқали маҳаллий тиббий хизматлар сифатини янада ошириш билан боғлиқ қатор вазифалар юкланди”, дейилади ССВ матбуот хизмати хабарида.
Мавзуга оид

12:03 / 18.07.2025
Анвар Ўрмонов Тошкент шаҳри прокурори в.б бўлган

19:22 / 14.07.2025
Алишер Султонов президент маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди

19:15 / 14.07.2025
Азиз Мағрупов президент маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди

18:40 / 14.07.2025