Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Учта вилоятда энергия ресурсларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилди
Аниқланган ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент
Тошкент, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида энергия ресурсларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар бермоқда.
Департаментнинг Бўстонлиқ ва Зангиота тумани бўлимлари томонидан ўтказилган терговга текширувларда ушбу туманларда яшовчи фуқаролар А.Б. ва А.А. балиқчилик хўжалигига мўлжалланган ер ва яшаш хонадонида умумий фойдаланишдаги электр ва табиий газ тармоқларига яширин равишда уланиб, жами 270,8 млн сўмлик энергия ресурсларидан ноқонуний фойдалангани аниқланган.
Шу каби Департаментнинг Нуробод тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Л.Х. ўзига тегишли нотурар жой биносида электрон газ ҳисоблагичдан ташқари газ қувурига яширинча уланиб, жами 116, 7 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланган.
Департаментнинг Қарши шаҳри бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро М.А. “Буюк турон” МФЙ ҳудудида жойлашган музлаткич хонасини электр тармоғига тўғридан тўғри улаб, жами 107,3 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид

20:19 / 18.07.2025
“Бу нарса барибир кўтарилади” – Мурод Назаров нега дарахтлар кесиш тартибини ўзгартиришни сўради?

09:04 / 18.07.2025
Тошкент ва Фарғонада ички ишлар соҳасидаги пенсионерлар ҳуқуқбузарликлар профилактикасига жалб қилинади

23:57 / 17.07.2025
Тошкентда Кичик ҳалқа автойўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

22:53 / 17.07.2025