Тошкентда Cobalt ёниб кетди
Ҳодисада ҳеч ким тан жароҳати олмаган ва ҳалок бўлмаган. Фақат машина жиддий шикастланган.

Фото: ИИББ ЙҲХБ
Тошкент шаҳри Яккасарой туманида Cobalt машинаси ёниб кетди. Бу ҳақда шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Бугун, 12 январ куни соат 09:50 ларда Яккасарой тумани Бобур кўчасида Cobalt машинасида ёнғин келиб чиққан.
Ёнғин туман ФВБ ходимлари томонидан бартараф этилган. Ҳодисада ҳеч ким тан жароҳати олмаган ва ҳалок бўлмаган. Фақат машина жиддий шикастланган.
Қайд этилишича, ҳодиса юзасидан ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ёнғин юзага келишининг сабабларига аниқлик киритилмоқда.
“Барча ҳайдовчилардан бошқарувидаги транспорт воситасининг техник созлигига эътиборли бўлишларини сўраймиз”, дейилади хабарда.
Мавзуга оид

10:24 / 01.05.2025
Тошкентда ёнғин оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу охирги ҳафтадаги учинчи йирик ёнғин

09:07 / 01.05.2025
Тошкентда Lixiang ва Cobalt тўқнашиши оқибатида 2 киши жароҳатланди

23:57 / 17.03.2025
Акмал Шукуров Қозоғистонда ушланди

13:46 / 17.03.2025