Qanot Sharq авиакомпанияси бир қатор рейсларни бекор қилди
Бекор қилинган рейсларнинг аксарияти Россия шаҳарларига парвозлардир.

Фото: Qanot Sharq
Ўзбекистоннинг Qanot Sharq авиакомпанияси бир қатор рейслар, жумладан, Россияга парвозлар вақтинчалик бекор этилганини маълум қилди.
«Ҳурматли йўловчилар, 20 январдан 6 мартгача бўлган даврда А320 самолётларида амалга ошириладиган рейслар эксплуатация зарурати туфайли бекор қилинганини маълум этамиз», дейилади компания хабарида.
Бекор қилинган рейслар қаторида Тошкент, Самарқанд, Фарғона, Бухоро ва Москва (Домодедово аэропорти) ўртасидаги йўналишлар, шунингдек, Санкт-Петербург ва Нижний Новгородга рейслар бор.
Парвозларнинг тўлиқ рўйхати авиакомпания хабарида келтирилган.
Компания юзага келган ноқулайликлар учун йўловчилардан узр сўради ва чипталарни қайтариш ёки алмаштириш ҳақида маълумот олиш учун call-марказ билан боғланишни тавсия қилди.
Аввалроқ, Озарбойжоннинг AZAL авиакомпанияси Россиянинг 10 та шаҳрига парвозларни тўхтатган эди.
Шунингдек, FlyDubai (БАА), Turkmenistan Airlines, El Al (Исроил), Qazaq Air (Қозоғистон) авиакомпаниялари ҳам маълум муддатга Россияга парвозларни тўхтатди.
Мавзуга оид

08:38 / 05.04.2025
Жиноят содир этиб, қочиб юрган ўзбекистонлик Россияда ушланди

08:28 / 05.04.2025
Европа ва Канада Путиндан АҚШ таклифига дарҳол жавоб беришни талаб қилмоқда

08:14 / 05.04.2025
«Россия оташкесимга тайёргарлик кўраётганининг аломати йўқ» — НАТО разведкаси

00:50 / 05.04.2025