Судялар Олий кенгаши таркиби Сенат томонидан сайланиши мумкин
Янги қонун лойиҳасида Судьялар Олий кенгаши таркиби, шу жумладан, Кенгаш раиси, раис ўринбосари, унинг аъзолари ва котиби президент таклифига биноан Олий Мажлис Сенати томонидан сайланиши назарда тутилмоқда.
«Судларнинг фаолиятига оид конституциявий кафолатлар кучайтирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасида муҳокама қилинди.
Ушбу қонун билан «Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида»ги қонунга Судьялар Олий кенгаши таркиби, шу жумладан, Кенгаш раиси, раис ўринбосари, унинг аъзолари ва котиби президент таклифига биноан Олий Мажлис Сенати томонидан сайланиши, шунингдек, айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ Судьялар Олий кенгашининг раиси, раис ўринбосари этиб сайланиши мумкин эмаслиги мустаҳкамланмоқда.
Шу билан бирга, «Судлар тўғрисида»ги қонунга одил судлов фақат судлар томонидан амалга оширилиши белгиланяпти. Шунингдек, шахсларнинг нафақат давлат органлари, балки бошқа ташкилотларнинг ҳам қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи мустаҳкамланмоқда.
Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қўллаб-қувватланди.
Мавзуга оид

17:14
Депутатлар сунъий интеллектда яратилган ноқонуний контент учун жазога изоҳ берди

20:54 / 15.04.2025
Ўзбекистонда сунъий интеллект ҳақида қонун қабул қилинмоқда. Унда нима ёзилган?

18:25 / 10.04.2025
Қонун кучга кирганидан 5 йил ўтгач, самарадорлиги баҳоланиши мумкин

14:56 / 31.01.2025