3,7 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган фермер хўжалиги аниқланди
Фермер хўжалиги масъуллари 100 кВАли трансформатор пунктини шартнома расмийлаштирмасдан электр тармоғига улаган.

Фото: Ўзэнергоинспекция
Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида шартномасиз тармоққа уланган фермер хўжалиги 3,7 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланди.
“Ўзэнергоинспекция” хабарига кўра, “Ж.Д.С.Й.” фермер хўжалиги масъуллари 100 кВАли трансформатор пунктини шартнома расмийлаштирмасдан электр тармоғига улаган.
Қоидабузарлик натижасида электр таъминоти корхонасига 3 млрд 764 млн сўмлик зарар етказилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.
Мавзуга оид

09:32 / 19.04.2025
Март ойида 20 млрд сўмдан ортиқ электрдан ноқонуний фойдаланилди

11:56 / 16.04.2025
Тошкентнинг айрим ҳудудларида 4 кун давомида электр энергиясида узилишлар кузатилади

12:07 / 08.04.2025
2,1 млрд сўмлик электрни ноқонуний ишлатган клиника аниқланди

09:14 / 05.04.2025