Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Россия Каспий денгизи орқали янги йўналишлардан фойдаланмоқчи
Томонлар темирйўл инфратузилмасини қуриш бўйича ўзаро англашув меморандумини имзолади.

Фото: Транспорт вазирлиги ахборот хизмати
Москвада «Транспорт ҳафталиги – 2024» тадбири ўз фаолиятини бошлади. Россия Федерацияси Транспорт вазирлиги томонидан 17-маротаба ташкил этилган тадбир доирасида «Транспорт-2024» форуми ва кўргазмаси ҳам ўтказилмоқда.
«Транспорт ҳафталиги – 2024» доирасида Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов ҳамда Россия транспорт вазири Роман Старовойт ўртасида икки томонлама учрашув бўлиб ўтди.
Томонлар ўзаро ҳамкорликда темирйўл инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш, шунингдек, Каспий денгизи орқали янги йўналишлардан фойдаланиш масалаларини муҳокама этишди.
Учрашув якунида томонлар вазирликлар ўртасида темирйўл инфратузилмасини қуриш бўйича ҳамкорликни ташкил этиш юзасидан ўзаро англашув меморандумини имзоладилар.
Мавзуга оид

21:19 / 26.07.2025
Россиянинг ягона авиаташувчиси «Адмирал Кузнецов» консервация қилинади

21:14 / 26.07.2025
Озарбойжон Россиядан AZAL самолёти ҳалокати учун жавобгарликни тан олишни талаб қилди

18:40 / 26.07.2025
Россия ва Украина Путин ва Зеленский учрашуви ҳақида келишиб олди – Туркия ТИВ

11:06 / 26.07.2025