Ҳиндистон халқаро аэропортида ҳавонинг ифлосланиши туфайли 200 дан ортиқ рейслар кечиктирилди
Ҳар йили ноябр ва декабр ойларида Ню-Деҳлида ҳавонинг сифати кескин ёмонлашади. Бу пойтахтга ёндош бўлган штатларда ҳосил йиғиб олинганидан кейин содир бўлади.

Фото: PTI
Ню-Деҳлини қоплаган қалин смог туфайли Индира Ганди номидаги халқаро аэропортда 200 дан ортиқ авиарейслар кечиктирилди.
Қайд этилишича, шаҳарда одатда 50 бўладиган ҳаво сифати индекси (АҚИ) 400 га етиб, атмосферадаги инфлосланиш даражаси «жиддий» тоифага чиққан. Кўчаларда кўрувчанлик сезиларли даражада пасайган. Аэропорт маъмурияти йўловчиларни қалин смог туфайли юзага келиши мумкин бўлган муаммолардан огоҳлантирди. Ҳиндистон авиакомпаниялари ҳам учиб келиш ва учиб кетиш рейслари кечикиши мумкинлигини айтмоқда.
Ҳар йили ноябр ва декабр ойларида Ню-Деҳлида ҳавонинг сифати кескин ёмонлашади. Бу пойтахтга ёндош бўлган штатларда ҳосил йиғиб олинганидан кейин содир бўлади. Фермерлар тақиқларга қарамай, қуруган хас-хашакларни ёқиб юборади. Натижада тутун ва куюнди пастроқ ҳудудда жойлашган Ню-Деҳлини қоплайди. Ҳинд олимларининг ҳисоб-китобларига кўра, бундай ҳаводан нафас олиш кунига 50 дона тамаки чекишдек гап. Тиббиёт ходимлари шаҳар аҳолисига кўчаларга чиқмаслик ва ҳимоя ниқобларидан фойдаланишни тавсия қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 4 ноябр куни Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳри дунёнинг ҳавоси энг ифлос шаҳарлари рейтингида 1-ўринга чиққанди. 2023 йил декабрда эса Лоҳур шаҳрининг 10 та туманида БАА ёрдамида булутларни тўйинтириш усули орқали сунъий ёмғир ёғдирилган эди.
Мавзуга оид

16:11 / 17.04.2025
Ҳиндистонда ўзбек тили мутахассислиги бакалавриат дастурига киритилиши мумкин

09:55 / 17.04.2025
Уруш туфайли Россия қурол экспортини камайтирди. Унинг жаҳон бозоридаги ўрнини Ҳиндистон эгалламоқда

08:32 / 17.04.2025
Ҳиндистон ва Ўзбекистон ҳарбийлари иштирокида ўқув машғулотлари бошланди

19:23 / 14.04.2025