Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда метро станциясида ҳожатини чиқарган эркак бўйича маълумот берилди
Ижтимоий тармоқларда номаълум эркак метро станциясида ҳожатини чиқаргани тасвирланган видео тарқалди. Метрополитен матбуот хизматига кўра, ҳолат 27 сентябрда содир бўлган ва ушбу эркакнинг шахсига аниқлик киритилган.

Фото: Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда номаълум эркак метрополитенда ҳожатини чиқариб кетгани тасвирланган видео кенг тарқалмоқда. Тошкент метрополитени мазкур ҳолат юзасидан маълумот берди.
Маълум қилинишича, видеодаги ҳолат 27 сентябр куни содир бўлган. Шундан сўнг ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ушбу фуқаронинг шахсига аниқлик киритилган.
«Айни вақтда белгиланган тартибда фуқарога нисбатан терговга қадар суриштирув ишлари амалга оширилмоқда. Шу ўринда йўловчилардан метрополитендан фойдаланиш вақтида белгиланган тартиб-қоидаларга амал қилиш ва тозаликка риоя қилишларини сўраймиз», — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 23 февралда «Чилонзор» метро бекатида она-бола хонаси ва ҳожатхона ишга туширилган эди. Ўшанда Тошкент метрополитени она-бола хонаси ҳамда ҳожатхона синов тариқасида қурилгани, натижа кутилганидек бўлса, йўловчилар оқими кўп бўлган яна 14 та метро бекатида ҳам барпо этилишини маълум қилганди.
Мавзуга оид

19:08 / 05.08.2025
“Ўзимиз чиқарган қоидага ўзимиз амал қилмаяпмиз” — шаҳарсоз Тошкентнинг бош режаси ўзгараётгани ҳақида

15:21 / 02.08.2025
Янги Ўзбекистонда дарахтлар сувсизликдан қуриб боряпти

10:44 / 02.08.2025
Тошкентдан Чорвоққа янги автомобил йўли қурилади

18:45 / 01.08.2025