Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда машина бошқариб ЙТҲ содир этган 7-синф ўқувчиси ҳалок бўлди
7-синф ўқувчиси “Жигули” машинасини бошқариб, уни йўл четидаги ариққа ағдариб юборган.
Самарқанд вилояти Булунғур туманида мактаб ўқувчиси йўл-транспорт ҳодисаси содир этди. Вилоят ИИБ ЙҲХБнинг хабар беришича, ҳодиса 2024 йил 16 октябр куни содир бўлган.
7-синф ўқувчиси 4Р-238 автомобил йўлининг Булунғур тумани Оқтош маҳалласи ҳудудидан ўтган қисмида Жигули машинасини миниб кетаётиб, бошқарувни йўқотган.
Оқибатда машина йўл четидаги ариққа ағдарилиб кетган. Ўқувчи бола оғир тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
Шифокорларнинг муолажасига қарамасдан ўқувчи 17 октябр куни шифохонада вафот этган. Ҳолат юзасидан Булунғур тумани ИИБ томонидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қайд этилишича, бундай аянчли ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Булунғур тумани марҳум ўқувчи таълим олган мактабда ЙҲХБ мутасаддилари, ота-оналар ва ўқувчилар иштирокида муҳокама йиғилиши ўтказилган.
Мавзуга оид

21:19 / 07.08.2025
Самарқандда ҳам ўқитувчилар мактаб таъмирлашга жалб этилди

14:19 / 07.08.2025
Нукус кўчасида 4 та автомашина иштирокида ЙТҲ юз берди

16:26 / 05.08.2025
“Жаримани тўлашга розимиз, аммо акт йўқ” – Самарқандда ЙҲХБ ҳайдовчиларни сарсон қиляпти

11:44 / 05.08.2025