Фирибгарлар Telegram орқали фотосурат кўринишида вирус юбормоқда
«Фото» деб номланган файл APK кенгайтмаси билан юбориляпти, уни босиш орқали зарарли вирусни фаоллаштириш мумкин.

Фото: Ижтимоий тармоқлар
Россия ИИВ Ахборот-коммуникация технологияларидан ноқонуний фойдаланишга қарши курашишни ташкил этиш бошқармаси фирибгарлар Telegram фойдаланувчиларига фотосурат ниқоби остида вирус юборишни бошлагани ҳақида огоҳлантирди.
Қайд қилинишича, фирибгарлар «Фото» сарлавҳаси билан APK файлини шахсий хабар сифатида юбормоқда.
APK – Android операцион тизимида ишлайдиган смартфонлар учун иловаларни ўрнатиш файли формати. Агентлик Telegram каналида ёзишмаларнинг скриншотини эълон қилди, унда суҳбатдош «Фото» деб номланган иккита APK файли ва «Салом, бу суратдаги сизмисиз?» деган саволни юборган.
«Фотосуратда APK кенгайтмаси бўлиши мумкин эмас. Агар сиз бундай хабарни олсангиз, ҳеч қандай ҳолатда файлни юкламанг! Бу зарарли илова бўлиши мумкин», дейилади хабарда.
Мавзуга оид

20:25 / 20.05.2025
Франция Павел Дуровнинг АҚШга боришига рухсат бермади

12:55 / 19.05.2025
Telegram асосчиси Руминияда цензура жорий этишдан бош тортди

12:00 / 19.05.2025
Дуровни ҳайратлантира олган ва Telegram’ни ўзбек тилида «гапиртирган» тадбиркор: Тимур Бакиев билан суҳбат

20:26 / 15.05.2025