Октябрда хорижда қаровсиз қолган 11 бола Ўзбекистонга олиб келинди
Октябр ойида хорижда ота-онаси қаровисиз қолган 11 нафар болани Ўзбекистонга қайтарди. Улар Россия, Хитой, Туркия каби давлатлардан олиб келинди.

Фото: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Ички ишлар вазирлиги ходимлари кўмагида Ўзбекистонга хорижда ота-она қарамоғисиз қолган 3 нафар бола олиб келинди, деб хабар бермоқда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги.
Улардан бир нафари Россиядан, қолган икки нафари эса Хитой ҳудудидан келтирилди.
Агентлик вояга етмаганларнинг оилалари ва Ўзбекистондаги яқин қариндошларини ўрганиб, уларнинг оғир турмуш шароитида қолдирилганини баҳоламоқда.
Кейинчалик уларга боланинг эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда психологик ёрдам, ҳуқуқий маслаҳатлар, ўқишга жойлаштириш ва бошқа хизматларни ўз ичига олган комплекс ижтимоий хизматлар кўрсатилади.
Таъкидланишича, октябр ойи бошидан хорижда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган 11 нафар бола мамлакатга қайтарилган. Яқин кунларда РФдан яна бир гуруҳ болалар олиб келиниши режалаштирилмоқда.
Мавзуга оид

17:55 / 09.04.2025
Қозоғистонда ота-она қарамоғисиз қолган тўққиз нафар бола Ўзбекистонга олиб келинди

09:15 / 07.04.2025
Россияда қаровсиз қолиб кетган 16 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди

13:22 / 05.02.2025
Болаларда ногиронликнинг олдини олишга кўмаклашувчи тизим яратилади

10:15 / 05.02.2025