Тошкентда 5 та автомобил иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Учтепа тумани Лутфий кўчасида 5 та транспорт воситаси - Nexia, 2 та Lacetti, Spark ва Yutong автобуси тўқнашди.

Фото: ЙҲХБ
Тошкент шаҳар Учтепа туманида 7 октябр куни 5 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
ЙҲХБ хабарига кўра, ЙТҲ соат 22:10 ларда Лутфий кўчасида юз берган. Ҳолат иштирокчилари: Nexia-3 (ҳайдовчи 2000 йилда туғилган), Lacetti (1990 й.т.), Lacetti (1984 й.т.), Spark (1994 й.т.), Yutong (1976 й.т.).
Тўқнашув оқибатида жароҳат олганлар йўқ. Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари бошланди.
Мавзуга оид

14:10 / 04.07.2025
Уста Ширин кўчасида Cobalt ва Tracker-2 тўқнашди

13:23 / 03.07.2025
«Ливерпул» ҳужумчиси Жота ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди

10:41 / 03.07.2025
Чилонзорда қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган Lacetti Damas билан тўқнашди

23:32 / 30.06.2025