Sony компанияси PlayStation 5 Pro консолини тақдим қилди
Янги консол янада кучли график чипга эга бўлди, хотира ҳажмини оширди, унинг сотуви 7 ноябрда бошланади.

Фото: PlayStation
Sony компанияси техник хусусиятлари яхшиланган PlayStation 5 ўйин консолининг янгиланган версияси бўлган PlayStation 5 Pro консолини расман эълон қилди.
Янги консол янада кучли график чипга эга бўлди, хотира ҳажмини оширди, шунингдек, нурларни трассировка қилиш ва тасвирни масштаблаш бўйича PSSR технологиясини яхшилади.
Консол сотуви 7 ноябрда бошланади, олдиндан буюртмани 26 сентябрдан бошлаб бериш мумкин.
PS 5 Pro АҚШда 700 доллар, Буюк Британияда 700 фунт стерлинг ва Европада 800 евро нархда сотилади.
Мавзуга оид

15:06 / 30.06.2025
Apple бошга тақиладиган еттита қурилмани тайёрламоқда

18:42 / 28.06.2025
Apple олти йил ичида илк марта асосий iPhone дисплейини кенгайтиради

16:50 / 26.06.2025
Интернетда iPhone 17 Pro суратлари пайдо бўлди

20:47 / 09.06.2025