Зироат Мирзиёева ва Саида Мирзиёева Озарбойжон биринчи хоними билан учрашди
Улар биргаликда Болалар гематология, онкология ва клиник иммунология маркази қошидаги «Меҳрли мактаб» шифохонасига, Ўзбекистон халқ рассоми Акмал Нур суратлари кўргазмасига ташриф буюрди.

Фото: Telegram/Saida Mirziyoyeva
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Ўзбекистоннинг биринчи хоними Зироат Мирзиёева ҳамда Озарбойжон биринчи хоними Меҳрибон Алиева билан учрашди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram’даги каналига ёзиб қолдирди.
«Биргаликда Болалар гематология, онкология ва клиник иммунология маркази қошидаги «Меҳрли мактаб» шифохонасига, Ўзбекистон халқ рассоми Акмал Нур суратлари кўргазмасига бордик, миллий либосларнинг ажойиб намойишини томоша қилдик.
Маданий-гуманитар алоқалар ва муштарак анъаналар Ўзбекистон билан Озарбойжон ўртасидаги муносабатларнинг ривожида муҳим ўрин тутади», — деб ёзади Саида Мирзиёева.
Озарбойжон президенти Илҳом Алиев рафиқаси Меҳрибон Алиева ҳамроҳлигида 22 август куни давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келган эди. 23 август куни Кўксарой қароргоҳида Озарбойжон президенти Илҳом Алиевни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Шундан сўнг Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбойжон президенти Илҳом Алиев тор доирада учрашув ва Давлатлараро олий кенгашнинг биринчи мажлисини ўтказди.
Мавзуга оид

15:10 / 01.06.2025
Саида Мирзиёева Болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан табрик йўллади

00:30 / 30.05.2025
Саида Мирзиёева Москвада Россия бош вазири Михаил Мишустин билан учрашув ўтказди

23:16 / 28.05.2025
Саида Мирзиёева Москвада Россия президенти администрацияси расмийлари билан учрашди

22:17 / 28.05.2025