Рақобат қўмитаси Косонсой тумани Ободонлаштириш бошқармасига нисбатан иш қўзғатди
Косонсой тумани Ободонлаштириш бошқармаси томонидан 2023 йилда 15 та, 2024 йилнинг биринчи ярим йиллигида 13 та тендер савдоларида қонун талаблари бузилган.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси Косонсой туман Ободонлаштириш бошқармаси амалга оширган 28 та тендер савдолари устидан мониторинг ўтказди.
Қайд этилишича, Косонсой туман Ободонлаштириш бошқармаси томонидан 2023 йилда 15 та бошланғич нархи 970 млн сўмга яқин ва 2024 йил биринчи ярим йиллигида 13 та 1 млрд 356 млн сўмлик тендер савдоларида буюртмачи ташкилот томонидан иштирокчилар («ISLAMOV TRADER» МЧЖ, «BERUNIY MEDICAL»МЧЖ) тақдим этган танлов таклифларини баҳолаш мезонларини белгилашда қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйилгани аниқланган.
Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, ҳудудий бошқарма томонидан буюртмачига (Косонсой туман Ободонлаштириш бошқармаси) «Рақобат тўғрисида»ги қонуннинг 29-моддаси талаблари бузилиши юзасидан Махсус комиссия томонидан белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, қонунбузилишини бартараф этиш мақсадида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилган. Шунингдек, қонунбузилишига йўл қўйган мансабдор шахс маъмурий жавобгарликка тортилган.
Мавзуга оид

14:15 / 24.06.2025
Наманган вилоятида қалбаки доллар сотаётганлар ушланди

18:27 / 21.06.2025
Чакана савдода чегирма бериш ва акция ўтказиш қоидалари белгиланиши мумкин

11:13 / 20.06.2025
Рақобат қўмитаси консалтинг фирмалардан огоҳ бўлишга чақирди

15:59 / 18.06.2025