1,2 млрд сўмлик ҳужжатларсиз дорилар ва тиббий буюмлар сақланган омборхоналар аниқланди
Наманган вилоятида 1,2 млрд сўмлик тегишли ҳужжатларсиз дори воситалари ва тиббий буюмлар сақланаётган омборхоналар аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.

Фото: Прокуратура департаменти
Департаментнинг Наманган вилояти бошқармаси ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида дори воситаларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олдини олиш борасида тезкор тадбир ўтказилган.
Унда, фуқаро Н.П. Наманган шаҳридаги “Лола” ҳамда “Озод” МФЙ ҳудудида жойлашган 2 та товарлар сақлаш омборини ижарага олиб, ушбу омборхоналарда тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий баҳоси 1,2 млрд сўмлик турли номдаги дори воситалари ва тиббий буюмларни келгусида сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, мазкур дори воситалари ва тиббий буюмлар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид

12:13 / 03.07.2025
Зангиотада сифатсиз дори воситалари ва буюмлари савдосига чек қўйилди

08:45 / 18.06.2025
Сифат сертификатига эга бўлмаган дорилар савдога чиқарилишининг олди олинди

11:36 / 17.06.2025
Тошкентда сифати кафолатланмаган дорини 16 минг долларга сотаётган шахс ушланди

12:11 / 10.06.2025