WSJ: аксар демократлар Байденнинг сайловдаги ғалабасига ишонмаяпти
АҚШ Вакиллар палатасидаги демократларнинг учдан бир қисми президентлик сайловида Жо Байден эмас, бошқа демократ қатнашишини истамоқда. Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри хабар берган.

Фото: Reuters
Газета хабарига кўра, яна учдан бир қисм демократлар Байден сайловда қатнашишига кўниб бўлган, аммо улар ғалабага ишонмаяпти. WSJ'га бу ҳақда шахсини маълум қилмаган демократлар маълум қилган.
Журналистлар вакиллар палатасидаги демократлардан фақат етти нафари Байден пойгадан чиқиши ҳақида очиқ гапиргани, қолганлар бу ҳақда фақат ўзаро суҳбат вақтида гапирганига эътибор қаратган.
Маълумот учун, 27 июн куни АҚШ президенти Байден сайловдаги рақиби Трамп билан дебат вақтида ўзини жуда нўноқ тутгани сабаб демократлар орасида саросима бошланган ва унинг ғалабасига ишонч пасайиб кетганди. Байден эса пойгадан чиқиш нияти йўқлиги, Трампни иккинчи марта ҳам енгишга ишончи комил эканини айтганди.
Мавзуга оид

20:30 / 20.04.2025
NYT: Трамп Давлат департаментини «тубдан қайта ташкил этиш»га тайёргарлик кўрмоқда

15:39 / 20.04.2025
АҚШ Олий суди венесуэлалик мигрантлар депортациясини тўхтатиб қўйди

15:22 / 19.04.2025
Хитой АҚШдан суюлтирилган табиий газ сотиб олишни тўхтатди

13:03 / 19.04.2025