Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ғазода ҳалок бўлганлар сони 38 мингдан ошди
Жароҳатланганлар сони 88 мингга яқинлашди.

Фото: AP
Исроилнинг ҳужумлари натижасида Ғазода ҳалок бўлганлар сони 38 098 кишига етди. Бу ҳақда Ғазо соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Таъкидланишича, сўнгги 24 соат ичида Ғазо бўлгасида қурбонлар сони 29 кишига ортган.
Уруш бошланган вақтдан бери Ғазода жароҳатланганлар сони эса 87 705 кишига етган.
Баъзи жароҳатланганлар ҳамон вайронлар остида ёки етиб бориш мушкул бўлган ҳудудларда қолиб кетмоқда, шу сабабдан тез ёрдам ва фуқаролик мудофаа гуруҳлари уларнинг ёнига етиб бора олмаяпти, дейилади Ғазо ССВ хабарида.
Исроилнинг Ғазодаги уруши 2023 йил 7 октябрида ҲАМАС томонидан Исроил ҳудудига ҳужум қилинишига жавобан бошланганди. Ўшанда 1,2 мингдан ортиқ исроилликлар ҳалок бўлган, уларнинг аксар қисмини тинч аҳоли вакиллари ташкил этганди, бундан ташқари 253 киши гаровга олинганди.
Исроил армияси Ғазога бостириб кириши ва авиазарбалар оқибатида секторнинг катта қисми вайронага айланган.
Мавзуга оид

20:22 / 28.07.2025
Исроил Ғазо блокадасини бузиш учун келган кемани қўлга олди

09:37 / 28.07.2025
Ғазонинг айрим ҳудудларида ҳарбий ҳаракатлар ҳар куни 10 соатга тўхтатилади

21:32 / 27.07.2025
Британия ташқи ишлар вазири Ғазода гуманитар танаффус эълон қилинишини “кеч ташланган қадам” деб атади

14:03 / 27.07.2025