“Хоразмча рейдерлик” такрорланди: Урганч туманида деҳқоннинг ғалласи тортиб олинган
Ижарага ер олиб, ғалла етиштирган Исломбек Ражапов ҳосилни ўриб олишга киришганида ИИБ ходимлари келиб, комбайнни тўхтатган. Деҳқон икки субъект ўртасида тузилган шартномага асосан етиштирган буғдойини маҳаллий кластерга топширишга мажбурланган.

Фермер томонидан Kun.uz'га тақдим этилган видеолардан кадрлар
Хоразм вилоятининг Урганч туманида деҳқоннинг ижарага ер олиб етиштирган ғалла ҳосили тортиб олинди. Kun.uz'га мурожаат қилган деҳқон Исломбек Ражапов икки субъект ўртасида тузилган шартномага асосан етиштирилган буғдойни ИИБ воситасида маҳаллий кластерга топширишга мажбурланаётганини билдирди.
Деҳқоннинг айтишича, у “Kiva Group” МЧЖдан ижарага олган қарийб 13 гектар ер майдонида буғдой етиштирган. Албатта, бу ишни икки томонлама шартнома асосида амалга оширган. Ҳосилни ўриб олиш пайтида эса ИИБ ходимлари келиб, комбайн ишини тўхтатган ва аллақандай шартнома талаб қилган.
Kun.uz ҳолат юзасидан изоҳ олиш мақсадида Хоразм вилояти ҳокимлигига мурожаат қилди. Ҳокимлик матбуот котиби бу каби ҳолатлар вилоят ўтмишида қолганини айтди.
Аммо ўтмишда қолгани айтилаётган ҳолатлар бугун ҳам давом этмоқда. Исломбек Ражапов таҳририятга тақдим қилган видеолавҳаларда ҳам ИИБ ходимлари унинг фаолиятига тўсқинлик қилганини кўриш мумкин.
Бундан 3 йил олдин ҳам ИИБ ходимлари ҳоким топшириғига кўра Исломбек Ражаповнинг ҳосилини ортиб олишга уринганди. Ўшанда Ражапов “Kiva Sesame” қўшма корхонасидан 55 гектар ер олади, буғдой етиштиради ва натижа ўлароқ 30 тонна донни уйига тўкади. 2021 йил 19 июн куни унинг уйига ИИБ ходимлари бостириб киради ва буғдойни қароқчиларча тортиб олмоқчи бўлади. Хонадон аҳли эса бунга қаршилик кўрсатади.
Ур-тўполон видеоси бутун мамлакатга тарқаб кетгач, деҳқонга буғдойи қайтарилиб берилган, аммо ИИБ ходимларига ҳеч қандай қонуний чора кўрилмаган.
Афсуски, ИИБ ходимлари томонидан фермер ва деҳқонлар фаолиятига аралашув фақатгина Хоразм вилоятида кузатилаётгани йўқ. Олдинроқ Қашқадарё вилоятида ҳам фермернинг фаолиятига тўсқинлик қилинди.
Шу ўринда савол туғилади: ИИБнинг бу каби ҳаракатларига нима омил бўлади? Ахир ҳар қандай ҳаракат бирон-бир стимул оқибатида юз беради. Бу вазиятда уларни ҳаракатга келтирувчи, қонунни топташга “сафарбар” этувчи куч нима?!
Шокир Шарипов
- “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги қонун, 22-модда: Фермер хўжаликларининг хўжалик фаолиятига давлат органлари ҳамда бошқа органлар ва ташкилотлар, шунингдек уларнинг мансабдор шахслари аралашувига йўл қўйилмайди.
Тавсия этамиз
Қимматга тушган липосакция: блогерни кимлар операция қилди?
Жамият | 19:22 / 04.04.2025
NYT Германиядаги «уруш офиси» ҳақида суриштирув эълон қилди
Жаҳон | 15:18 / 04.04.2025
Минбардаги 25 соат: сенатор Букер нега бундай қилди?
Жаҳон | 22:47 / 03.04.2025
Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди
Ўзбекистон | 22:24 / 03.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Қорақалпоғистонда илк бор очиқ осмон остида концерт ташкил этилди
Ўзбекистон | 20:29
-
«Ракета шаҳарлари». Теҳрон нима учун ўзининг махфий ерости базаларини айнан ҳозир кўрсатишга қарор қилди?
Жаҳон | 20:03
-
Эрон армияси жанговар шай ҳолатга келтирилди — Reuters
Жаҳон | 19:44
-
Буюк Британия соҳилларидан Россия атом сувости кемаларини кузатишда фойдаланган датчиклар топилди
Жаҳон | 19:40
Мавзуга оид

12:24
Гўшт нархи ошиши: бунга қайси омиллар таъсир қиляпти?

20:24 / 02.04.2025
Хоразмда пулини кўпайтириб беришни айтиб, мингдан ортиқ одамни чув туширган шахс ушланди

11:19 / 02.04.2025
Юқори ҳосил олган фермерлар уч карра кам ер солиғи тўлайди

15:49 / 01.04.2025