Фарғона водийсининг тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини юзага келиши мумкин
Кучли ёмғирлар ёғиши кутилаётгани сабабли Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларида 12–13 июн кунлари сел-сув тошқини кузатилиши мумкин. Ёмғир сувлари тўпланиб, ҳудудларни сув босиши эҳтимоли бор.

Фото: Kun.uz
12–13 июн кунлари кучли ёмғирлар ёғиши кутилаётгани сабабли республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкин. Бу бўйича «Ўзгидромет» огоҳлантириш берди.
Сел келиши кутилаётган ҳудудлар:
- Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманлари;
- Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона, Бешариқ туманлари ва Шоҳимардон;
- Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманлари ва Хонобод шаҳри.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли худудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралди.
Фарғона водийси ҳудудлари бўйича ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли борлиги, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкинлиги қўшимча қилинган.
Мавзуга оид

12:26 / 28.04.2025
Ўзбекистонда ҳафта давомида қуруқ ва иссиқ ҳаво бўлиши кутилмоқда

17:10 / 25.04.2025
Ўзбекистоннинг тоғ ва тоғолди ҳудудларида сел хавфи эълон қилинди

12:22 / 25.04.2025
Ҳафта охирида айрим жойларда ҳарорат +39 даражагача кўтарилади

12:32 / 24.04.2025