Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«МЮ» дербида «Ман Сити»ни мағлуб этиб, ўз тарихида 13-бор Англия кубогини қўлга киритди

Фото: Manchester United
Англия Кубоги финалида Манчестер клублари тўқнаш келишди. Унда «Манчестер Юнайтед» кутилмаганда амалдаги чемпион «Манчестер Сити»ни мағлубиятга учратди. 19 ёшли футболчилар — Гарначо ва Майнунинг голлари Гвардиола жамоасини «олтин дубл»дан маҳрум қилди.
Шу тариқа «қизил иблислар» ўз тарихида 13-бор ушбу турнирда зафар қучишди. Бу борада фақат «Арсенал» олдинда — 14.
Тен Ҳаг жамоаси бу ғалаба орқали Европа Лигаси йўлланмасини ҳам қўлга киритди. АПЛда 6-поғонани эгаллаган «Челси» эса Конференциялар Лигасида ўйнайдиган бўлди.
Англия Кубоги. Финал
Манчестер Сити — Манчестер Юнайтед 1:2
25 май, «Уэмбли»
Голлар: Доку (87) — Гарначо (30), Майну (39).
Манчестер Сити – Ортега, Уокер, Стоунз, Аке (Аканжи, 46), Гвардиол, Ковачич (Доку, 46), де Брюйне (Алварес, 56), Силва, Родри, Фоден, Ҳоланд.
Манчестер Юнайтед – Онана, Уан-Биссака, Варан, Мартинес (Эванс, 73), Далот, Амрабат, Майну, Фернандеш, Мактоминей (Маунт, 90+3), Гарначо (Линделёф, 90+3), Рэшфорд (Ҳойлунд, 74).
Огоҳлантиришлар: Майну (45), Алварес (90+7).
Мавзуга оид

12:05 / 22.05.2025
«Тоттенҳэм» финалда «МЮ»дан устун келди ва мавсумни қутқариб қолди

15:13 / 21.05.2025
«МЮ» ёки «Тоттенҳэм»: иккинчи даражали еврокубок кимга кўпроқ керак?

18:52 / 01.05.2025
«Тўрт оғайни ботирлар». Европа лигаси яримфиналлари олдидан

11:41 / 18.04.2025