18:53 / 09.05.2024
9326

Донбассни ҳимоя қилаётган артиллериячилар ва Луҳанскдаги ёнғин. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 805-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Россия қўшини Украина энергетика объектлари бўйлаб навбатдаги марта ёпирилма зарбалар йўллади.
  • Украинларнинг Луҳанскдаги нефт базасига йўллаган зарбаси оқибатида беш киши жароҳатланди.
  • EUobserver: ЕИ санкцияларининг янги пакетида Европадаги сиёсий партиялар, ноҳукумат ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари Россия томонидан молиялаштирилишига тақиқни ҳам ўз ичига олади.
  • Полшалик чегарачилар армиядан қочган россиялик ҳарбий ушлангани ҳақида хабар беришди.
  • Corriere della Sera: НАТО декларациясига Украинага қўшин юборишдан бош тортиш тўғрисида банд киритиш режалаштирилмоқда.
  • Литва бош вазири ҳарбий хизматдан бўйин товлаган украинларга вақтинча яшаш учун рухсатнома бериш рад этилиши мумкинлигини маълум қилди.
  • Олий рада иккинчи ўқишда маҳбусларга Украина армиясида хизмат қилишга рухсат берувчи қонун лойиҳасини маъқуллади.

Кун кадри. Луҳанскдаги нефт базада ёнғин

Украин қўшини 8 майга ўтар кечаси Луҳанскдаги нефт базага зарба йўллади. Россия ФВВ хабарига кўра, ёнғин Москва вақти билан соат 10:00 га келиб ўчирилган. Ўзини ўзи эълон қилган ЛХР расмийлари нефт база бўйлаб зарба вақтида турар жойлар, газ қувури ва электр узатиш линияси шикастлангани, корхонанинг беш нафар ходими яралангани ҳақида хабар берган. РФ Тергов қўмитаси «Донецк ва Луҳанск халқ республикалари тинч аҳолисига нисбатан навбатдаги жиноят» текширилишини маълум қилган. Луҳанск областининг Украина назоратидаги қисми ҳарбий маъмурияти раҳбари ҳисобланган Артём Лисогорнинг маълум қилишича, нефт базадаги ёнғин оқибатида «шаҳарда ва унинг атрофида ёнилғи тақчиллиги юзага келган». Лисогор ўз телеграм-каналида ЛХРдагилар ёнилғи етказиб бериш бўйича логистик муаммони ҳал қилиш йўлларини топа олмаётгани, Луҳанскда бўлган захиралар россиялик ҳарбийларга бериб юборилганини айтган.

Александр Река / ТАСС / Profimedia

Донбасс шимолидаги украин артиллериячилари

Донецк областида Россия қўшини юриш қилишга ҳаракат қилмоқда. Донбассни бошқалар қатори 148-алоҳида артиллерия бригадаси ҳам ҳимоя қилмоқда. Қуйида унинг жангчилари бўлинманинг Facebook саҳифасида ўз хизмати ҳақида айтиб берган гаплар келтирилади.

«Кам ухлаймиз. Аммо агар биз кам ухлаётган ва кўп ишлаётган бўлсак, бу шуни англатадики, биз ғалабага яқинлашмоқдамиз! Бизга куннинг исталган вақтида буйруқ келиши мумкин. Биз барчасини ташлаймиз ва қуролга югурамиз. Рақиб мунтазам равишда ҳужум қилади. Баъзида сокин тунлар ҳам бўлади, баъзи тунларда эса биз 15-20 марта қуролга югуришимизга тўғри келади!» — дейди 148- бригадасининг Игор исмли жангчиси — у украин ҳарбийлари ғарблик иттифоқчиларидан олган M777 гаубицасини ўқловчи сифатида хизмат қилади. «Уруш учун яратилмаганман деб ҳисоблайдиган одамлар бор. Аммо улар яхши жанг қилишади», — дея қўшимча қилади у ўзи ҳам ҳеч қачон армияда хизмат қилиши ва урушда иштирок этишини ўйламаганини таъкидлаб.
Valentyn Ogirenko / Reuters / Scanpix / LETA
«Аввалига Донецк областини озод этишда қатнашаман, кейин жанубий ҳудудларимизни озод этишни орзу қиламан. Россияликлар замбарагини нишонга олганимизда дарҳол „жавоб“ келади. Аммо биз ҳам жавоб беришни „дўндирамиз“! Кунига 60 та снаряд ишлатган вақтларимиз ҳам бўлди. Менинг жамоам ижобий кайфиятда, чунки биз ўз еримиздамиз. Ишлаймиз», — дейди «Херсон» чақирув белгисига эга артиллериячи, у бу лақабни ўзи туғилган шаҳар шарафига олган. У шаҳар Россия қўшинлари томонидан оккупация қилинган даврда у ерни тарк этишга муваффақ бўлган ва Украинанинг бошқа регионига ўтган, у ердан эса чақирув қоғози олиб, хизмат қилиш учун йўл олган
Valentyn Ogirenko / Reuters / Scanpix / LETA
«Душман биз қаердалигимизни излайди. Баъзида биз уч марта ўт очганимизда жавобан — 15 та зарба келади. Бир ҳафта муқаддам бизнинг блиндаждан 10 метр масофага КАБ [авиабомба] келиб тушди. Бу ҳиссиётни унутиб бўлмайди! Ҳар қандай одам учун қўрқинчли— ўрнингда ётганингда шифтга учиб чиқаётгандек туюлади. Аммо ҳечқиси йўқ, ишлашда давом этамиз!» — дейди 148-бригаданинг «Батя» лақабли жангчиси, у урушга қадар коммунал хизмат ходими бўлиб ишлаган
Valentyn Ogirenko / Reuters / Scanpix / LETA
Агар россиялик ҳарбийлар Часив Яр ва бутун Донбассни эгаллаб олишса, улар «Украина юрагига ёриб киради», деган Британиянинг Sky News телеканалига берган интервюсида Донецк области ҳарбий маъмурияти раҳбари Вадим Филашкин. «Биз бунга йўл қўймаймиз ва душманни шу ерда, Донецк областида тўхтатиш ва 1991 йилги чегараларни тиклаш учун имкон доирасидаги ва имкон доирасидан ташқаридаги барча ишларни қиламиз», — дея қайд этган у.
Valentyn Ogirenko / Reuters / Scanpix / LETA

Запорижжя ўққа тутилиши оқибатлари

Россия қўшини мунтазам равишда Запорижжя области бўйлаб зарбалар бермоқда. Запорижжя 8 май куни ўққа тутилиши оқибатида шаҳарнинг тўрт районидаги бинолар, жумладан 15 та турар жой, учта ўқув муассасаси, ичида автомобиллар бўлган гаражлар комплекси шикастланган, деб хабар беради област ҳарбий маъмурияти раҳбари Иван Федоров.

Запорижжядаги гараж комплексида россияликлар зарбасидан кейин ҳосил бўлган ўра. 2024 йил 8 май
Dmytro Smolienko / Укринформ / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA

Киевда украин ҳарбийлари учун маскировка тўрлари тайёрлаётган кўнгиллилар

РФ қўшинларининг кенг кўламли босқинидан кейин Украина аҳолиси вакиллари турли йўллар билан фронтдаги жангчиларга ёрдам бермоқда, жумладан улар учун позицияларини ёки техникаларни рақиб разведкасидан яшириш учун маскировка тўрлари тўқимоқда. Жанг майдонидаги турли шароитлар учун турли ранглар схемасидан фойдаланилади. Кўнгиллилар жангчилар учун индивидуал маскировкалар ҳам тайёрлашади. Маскировка тўрлари тайёрланиши акс этган қуйидаги фотосуратлар 8 май куни Киевда олинган.

Andreas Stroh / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA
Andreas Stroh / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA
Andreas Stroh / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA
Мавзу
Россия-Украина уруши
2022 йил 22 феврал куни Россия Украина чегарасидан ўтиб, қўшни мамлакатга бостириб кирди. Украина армияси жанг таклиф қилди.
Барчаси
Top