10:00 / 08.05.2024
5298

“Ўзбекинвест” компанияси ISO 9001:2015 халқаро аудитидан муваффақиятли ўтди

CERT International (Словакия) халқаро сертификатлаштириш органи “Ўзбекинвест” компаниясини ISO 9001:2015 халқаро стандарти талабларига мувофиқлигини тасдиқлади.

Фото: Ўзбекинвест

ISO 9001:2015 жаҳон миқёсида тан олинган сифат менежменти стандарти бўлиб, сертификатнинг мавжудлиги компания ишончлилигининг юқори даражасини ва кўрсатилаётган хизматларнинг халқаро стандартларга мувофиқлигини англатади.

Навбатдаги кузатув аудити CERT International (Словакия) халқаро сертификатлаштириш органи томонидан амалга оширилди.

Аудит давомида компания фаолиятининг қуйидаги кучли томонлари қайд этилди:

• Ёш малакали кадрларнинг мавжудлиги;

• бизнес жараёнларини доимий равишда такомиллаштирилиши;

• Бошқарув тизими масалаларида раҳбарият томонидан етакчилик намойиш этилиши.

ISO 9001:2015 стандартлари бўйича сифат менежменти тизимини қайта сертификатлаш “Ўзбекинвест” компанияси томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифати республика суғурта бозорини ривожлантириш, рақобатбардошлиги ва етакчи ўринларини таъминлаш, суғурта фаолияти самарадорлигини ошириш, мавжуд молиявий, техник ва кадрлар ресурсларидан оқилона фойдаланишни стратегик асоси сифатида кўрилишини англатади.

2023 йилнинг май ойида Moody’s Investors Service Ltd. (АҚШ) халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” суғурта компаниясининг молиявий мустаҳкамлик рейтинги прогнози “Ижобий”, “Ba3” даражасига кўтарилганини расман эълон қилди.

Шунингдек, 2024 йил апрель ойида “A.M. Best Company Inc.” (АҚШ) халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” суғурта компаниясининг молиявий барқарорлик рейтингини “барқарор” прогноз билан “bb” даражасига кўтарилганини расман эълон қилди.

Колл-марказ: (+998) 71−207−60−001160

Сайт | Facebook |Instagram | Telegram | YouTube

Реклама ҳуқуқи асосида

Top