11:05 / 08.05.2024
2704

Баҳолашнинг янги тизими жорий этилган мактаблар фаолияти қандай баҳоланиши маълум бўлди

Фото: Kun.uz

Вазирлар Маҳкамасининг “Сифатли таълимни таъминлашда ижобий натижалар кўрсатаётган умумий ўрта таълим мактаблари раҳбарияти ҳамда ўқитувчиларига устама бериш тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қуйидагилар жорий этилади:

умумтаълим мактабларида билимни баҳолашнинг янги тартиби жорий этилган мактаблар фаолиятини баҳолаш;
янги тизимни самарали жорий этган, таълим бериш йўналишида юқори кўрсаткичларга эришган ўқитувчиларга Давлат бюджетидан лавозим маошига ҳар ойлик 40 фоизгача устама бериш тартиби.
 
2024-2025 ўқув йилидан бошлаб мактаб ўқитувчилари ва раҳбарларини баҳолаш, шунингдек устама тўлаш ўқув йили якуни бўйича амалга оширилади. 

Раҳбар ва педагог кадрларига устама тўланадиган умумтаълим мактаблари рўйхатини шакллантириш учун Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг ҳудудий бошқармаларида доимий равишда ишлайдиган мониторинг гуруҳлари тузилади.

Мониторинг гуруҳи раҳбарлар ва ўқитувчилар рўйхатини шакллантиришни қуйидаги икки босқичда амалга оширади:

1) баҳолашнинг янги тартиби жорий этилган мактабларнинг электрон журнал маълумотлари асосида ўқувчиларнинг йиллик ўртача баҳоларини таҳлил қилади ҳамда тегишли ҳудуднинг энг яхши натижа кўрсатган биринчи мактабларини саралаб олади;
2) белгиланган билимни баҳолаш мезонлари, ўқувчиларни сўровдан ўтказиш ва бошқалар асосида саралаб олинган мактаблар балларининг умумий сонини таҳлил ва ҳисоб-китоб қилади.

Top