10:57 / 07.05.2024
2547

Ўзбекистонда «Тошкент мозаикалари» махсус мобил иловаси ишга туширилди

"Тошкент мозаикалари" онлайн каталогида 334 мозаика ҳақида фотосуратлар, жойлашган жойи ва улар ҳақидаги маълумотлар мавжуд.

Фото: Kun.uz

Ўзбекистонда "Тошкент мозаикалари" махсус мобил иловаси ишга туширилди.

Uzbektourism.uz маълумотига кўра, илова фойдаланувчиларга "Калейдоскоп" функцияси ва кенгайтирилган реаллик билан тўлдирилган AR филтрлари ёрдамида Тошкентдаги модернизм дизайни асосида барпо этилган объектлар мозаикалари билан танишиш имконини беради.

Функциядан смартфон камерасини жойида объектга йўналтириш орқали фойдаланиш мумкин.

"Тошкент мозаикалари" онлайн каталогида 334 мозаика ҳақида фотосуратлар, жойлашган жойи ва улар ҳақидаги маълумотлар мавжуд.

Бугун мозаикалар Тошкентнинг расман маданий мерос объекти сифатида тан олинган. Илованинг ишга туширилиши Ўзбекистонда сайёҳлик салоҳиятини ривожлантиришга хизмат қилади, шунингдек, мамлакат аҳолиси ва сайёҳлар учун мозаикани сақлаб қолишга ёрдам беради.

Иловани Google Play, App Store, AppGallery платформалари орқали юклаб олиш мумкин.

Top