11:41 / 07.05.2024
33907

Автомашинани қайта рўйхатдан ўтказиш йиғимининг янги миқдори белгиланди

Ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновнинг буйруғи билан автомобилларни қайта рўйхатдан ўтказиш бўйича тарифлар белгиланди.

Фото: Kun.uz

Ўзбекистон ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновнинг 3 майдаги (6 май куни эълон қилинган) буйруғи билан автомототранспорт воситалари ва уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари), электромобиллар ва мототранспорт воситаларини қайта рўйхатдан ўтказганлик учун тўловларнинг янги миқдори белгиланди

Унга кўра автотранспорт воситалари, электромобиллар, мототранспорт воситалари ва автотранспорт воситалари тиркамаларини қайта рўйхатдан ўтказиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида тўловлар ставкаси белгиланди.

 

Top