14:02 / 05.05.2024
5399

Наманган вилоятида зилзила содир бўлди

Зилзила эпицентри Косонсой туманида 14 км чуқурликда бўлган.

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг хабар беришича, бугун 2024 йил 5 май куни соат 13:16 да Ўзбекистон ҳудудида зилзила содир бўлган.

Зилзила эпицентри Наманган вилояти, Косонсой туманида бўлган. Зилзила координаталари: 41,25 градус шимолий кенглик; 71,54 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,7. Чуқурлик 14 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 194 км жанубий-шарқда.

Зилзиланинг бошқа ҳудудларда сезилиш кучи қуйидагича бўлган:

  • Косонсой туманида 3 балл (8 км);
  • Янгиқўрғон туманида 2-3 балл (14 км);
  • Чортоқ туманида 2 балл (28 км);
  • Наманган шаҳрида 2 балл (30 км);
  • Тўрақўрғон туманида 2 балл (34 км).
Top