15:00 / 02.05.2024
5897
Реклама

Xon Saroy қурилиш компанияси навбатдаги лойиҳани қуриб битказди!

Фото: Xon Saroy

Якшанба, 28 апрел куни Xon Saroy қурилиш компанияси ўзининг навбатдаги Parlament лойиҳаси очилиш маросимини ўз анъаналарига содиқ қолган равишда — тантанали ўтказди.

Очилиш маросими карнай-сурнай садолари остида бошланиб, маросим давомида меҳмонлар учун қизиқарли шоу дастур ва болалар учун ўйинлар барчага хуш кайфият улашди. Эстрадамиз юлдузлари ва блогерларнинг чиқишлари эса очилиш маросими ўзгача шукуҳда ўтишига сабаб бўлди десак муболаға бўлмайди.

Xon Saroy’нинг Business class тоифасидаги лойиҳаси бўлмиш Parlament лойиҳаси муваффақиятли ҳаётни ўз турмуш тарзига айлантирган инсонлар учун айни муддаодир.

Лойиҳа Юнусобод тумани 6-мавзеда Америка элчихонаси яқинида жойлашган. Бино умумий 16 қаватдан иборат бўлиб, 33,0 м² дан 83,6 м² гача бўлган 80 та хонадондан ташкил топган. Бинонинг замонавий ва муҳташам кўриниши эътиборингизни тортмасдан қолмайди.

Очилиш маросими давомида 8 декабрдан 31 январгача давом этган Янги йил акцияси ғолиблари аниқланиб совғалар тақдим этилди.

1-ўрин Фатхуллаев Улуғбек - Электромобил

2-ўрин Нурманова Толкин - Чет элга 2 кишилик йўлланма

3-ўрин Абдуллоева Мунирахон - Қимматбаҳо маиший техникалар эгасига айланишди.

Xon Saroy компанияси Xon Saroy, Pandora, Ayvon, Mega Tower, Diplomat, Sayram ва Parlament лойиҳаларидаги хонадонларни ўз эгаларига унутилмас очилиш маросимлари билан топшириб келмоқда. Ҳозирги кунда эса Salom Qo‘yliq, Ocean, Orzular, Zo‘rsan ва Vatan лойиҳаларида қурилиш ишларини олиб бормоқда. 

Қўшимча маълумот учун:

712007400

555017400

Сайт: xonsaroy.uz

Telegram: t.me/XonSaroy

Instagram: @xonsaroyuz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top