Жамият | 14:46 / 25.04.2024
26449
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда талаба Жиззахда оғир жиноят содир этиб қочиб кетган шахсни ушлашда ёрдам берди

Жиззахдан Тошкентга қочиб борган гумонланувчи талабанинг телефонидан фойдаланган. Шундан сўнг талаба ИИБ ходимларининг кўрсатмаси билан унинг ортидан кузатиб борган ва гумонланувчини қўлга олишда ёрдамлашган.

Фото: Жиззах вилояти ИИБ

Жиззахда оғир жиноят содир этган шахс Тошкент шаҳрида қўлга олинган. Уни қўлга олишда ИИБ ходимларига Ўзбекистон жаҳон тиллари университети 2-босқич талабаси Мирзабек Элмуродов ёрдам берган. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2024 йил 19 апрел куни Жиззах вилояти Зомин тумани Небўса маҳалласида яшовчи шахс ўзаро келишмовчилик туфайли Зарбдор тумани Оқбулоқ маҳалласида яшовчи эркакни пичоқлаб, воқеа жойидан яширинган. Оқибатда жабрланувчи шифохонада вафот этган.

Шундан сўнг ИИБ ходимлари гумонланувчини топишга қаратилган тезкор қидирув ҳаракатларини бошлаб юборишган. Кузатув камералари хотирасидаги кадрлар ўрганилган. Шунингдек, у яшириниши мумкин бўлган жойлар кўздан кечирилган.

Мазкур жараёнларда қотилликда гумон қилинаётган эркак турмуш ўртоғига қўнғироқ қилгани аниқланган. ИИБ ходимлари эркак фойдаланган рақам билан боғланишганда гумонланувчи эмас, бошқа бир йигит жавоб қайтарган.

Йигит ИИБ ходимларига кўчада кетаётганида бир фуқаро телефонидан фойдаланишни сўраганида рози бўлганини айтган. ИИБ ходимлари йигитга уни кузатиб боришни айтган.

“Фуқаро хотини билан гаплашаётиб, жиноят содир этганини айтди ва жабрланувчининг аҳволини сўради. 10 дақиқа ўтгач, Жиззах вилояти ИИБ ходимлари менга қўнғироқ қилишди ва телефонимдан фойдаланган шахс қотиллигини айтиб, уни кузатишимни сўрашди. Мен унинг ортидан кузатиб бордим. Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари ёрдамида жиноятчини ушладик”, дейди Мирзабек.

Қайд этилишича, Ўзбекистон жаҳон тиллари университетида Мирзабек Элмуродовни тақдирлаш маросими бўлиб ўтган. Унда Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи Ғайрат Қодиров, университет раҳбарияти, ўқитувчи ва талабалар иштирок этган.

Талабага 5 млн сўм пул мукофоти, эсдалик совғалар ва унинг ота-онасига ташаккурнома топширилган.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти