Asiana Airlines Нагоядан Ўзбекистонга авиарейслар йўлга қўяди
Япониянинг Нагоя шаҳрида Ўзбекистоннинг инвестициявий ва туризм салоҳиятига бағишланган тадбир ўтказилди.

Фото: "Дунё" АА
Мамлакат элчихонаси томонидан Нагоя шаҳри мэрияси билан ҳамкорликда "Ўзбекистоннинг инвестициявий ва туризм салоҳияти" мавзусида тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда "Дунё".
Тадбирда мэриянинг Халқаро ҳамкорлик департаменти директори Макио Ямада, Ўзбекистоннинг Нагоя шаҳридаги фахрий консули Хироюки Ито, Asiana Airlines авиакомпаниясининг Нагоя шаҳридаги ваколатхонаси вакиллари иштирок этди.
Элчихона томонидан Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятига бағишланган тақдимот давомида мамлакатда янги туризм йўналишлари ва "туризм контентлари"ни ишлаб чиқиш, туризм соҳасида лойиҳаларни амалга ошириш, хорижий сайёҳларга қулайликлар яратиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани ҳақида маълумот берилди.
Бундан ташқари, тадбир иштирокчиларига мамлакат тарихий шаҳарларининг туризм салоҳияти, сўнгги йилларда барпо этилган жаҳон стандартлари асосидаги меҳмонхоналар, ички транспорт инфратузилмаси, овқатланиш масканлари ҳақида тақдимот намойиш қилинди.
Ўзбекистонга Нагоя шаҳридан Корея Республикасининг "Инчхон халқаро аэропорти" орқали келиш қулайлигини инобатга олган ҳолда, Asiana Airlines авиакомпаниясининг Нагоя шаҳридаги ваколатхонаси томонидан режалаштирилган авиарейслар тақдимоти ва авиақатновлар жадвали ҳақида маълумот берилди.
Тадбир якунида Нагоя префектурасининг сайёҳлик компаниялари вакиллари билан суҳбатлар ташкил қилиниб, мамлакатга ушбу ҳудуддан сайёҳлар оқимини ошириш ҳамда "Ўзбекистон туризм бренди"ни кенг тарғиб қилиш бўйича келишиб олинди.
Мавзуга оид

14:22 / 22.04.2024
Нагоя шаҳрида биринчи "Ўзбекистон-Япония савдо уйи" очилди

07:52 / 26.09.2023
Нагоя шаҳрида Ўзбекистоннинг фахрий консуллиги очилди

12:12 / 19.12.2020
Нагояда «Тошкент куни» форумининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

07:12 / 18.11.2020