Ўзбекистоннинг уч ҳудудида кучли таъсир қилувчи дориларни сотаётганлар ушланди

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати
Ўзбекистоннинг уч ҳудудида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётган шахслар ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Марғилон шаҳар бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Б.У. 19 дона «Регапен» номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини фуқаро М.Х.га 950 минг сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, департаментнинг Когон шаҳри ва Фориш тумани бўлимлари томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаролар Н.С. ва Б.Ж.дан таркибида кучли таъсир қилувчи моддалари бўлган жами 770 дона дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Қимматга тушган липосакция: блогерни кимлар операция қилди?
Жамият | 19:22 / 04.04.2025
NYT Германиядаги «уруш офиси» ҳақида суриштирув эълон қилди
Жаҳон | 15:18 / 04.04.2025
Минбардаги 25 соат: сенатор Букер нега бундай қилди?
Жаҳон | 22:47 / 03.04.2025
Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди
Ўзбекистон | 22:24 / 03.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон ва Туркия имтиёзли савдо тўғрисидаги шартномани янгилайди
Иқтисодиёт | 14:15
-
Парижда Марин Ле Пенни қўллаб-қувватлаш намойиши бўлиб ўтди
Жаҳон | 14:10
-
Малайзия Ўзбекистонда йирик қуёш электр станцияларини қуришга инвестиция киритади
Иқтисодиёт | 13:57
-
БМТ Россиянинг Кривий Ригга ҳужумини кескин қоралади
Жаҳон | 13:49
Мавзуга оид

14:36 / 16.03.2025
Фарғонада инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи воситаларни сотаётган шахс ушланди

12:10 / 15.03.2025
“Йилда фақат 1 ой бўлади” — Марғилоннинг Рамазон бозори ҳақида

17:31 / 13.03.2025
Россия колонияларидаги хорижликларнинг 70 фоизи Марказий Осиё давлатлари фуқаролари

11:53 / 10.03.2025