Apple янги MacBook Air ноутбукларини тақдим этди
М3 чипли ноутбуклар аввалги авлод моделларидан 60 фоизга самарадор экани таъкидланмоқда.

Фото: Apple
Apple компанияси MacBook Air ноутбукларининг янги авлодини тақдим этди. Улар аввалги моделларга нисбатан самарадор экани таъкидланмоқда.
Жумладан, 13,6 дюймли ва 15,3 дюймли моделлар Liquid Retina дисплейи ва М3 чипи билан жиҳозланган, бу эса М1 чипли моделга нисбатан 60 фоизга самарадор.
Янги қурилмаларнинг батарея қуввати 18 соатгача ошган, бу аввалги авлод компютерларига қараганда 30 фоиз кўпдир. Тезроқ ва самаралироқ 16 ядроли Neural Engine процессори сунъий интеллект асосидаги технологиялар билан ишлашни таъминлайди.
Янги маҳсулотлар MagSafe зарядлаш улагичи, аксессуарларни улаш учун иккита Thunderbolt порти ва 3,5 мм қулоқчин портига эга бўлди. Ноутбукларда 1080 пикселли FaceTime камераси, Spatial Audio ва Dolby Atmos технологиясини қўллаб-қувватлайдиган динамиклар мавжуд ва улар иккита ташқи дисплей билан ишлаш имконига эга.
Қўшма Штатларда М3 чипи ўрнатилган 13 дюймли MacBook Air нархи 1 минг доллардан (12,5 млн сўм), М3 ўрнатилган 15 дюймли MacBook Air эса 1,2 минг доллардан (15 млн сўм) бошланади. Ноутбуклар кумуш, қора, кулранг ва олтин рангларда ишлаб чиқарилади. Янги маҳсулотларни олдиндан буюртма қилиш мумкин, етказиб бериш 8 мартдан бошланади.
Мавзуга оид

09:03 / 21.04.2025
iPhone 17 Pro ғилофи суратлари смартфон камераси дизайнини ошкор қилди

20:48 / 16.04.2025
Россияда дирижабллар даври қайтгани эълон қилинди

16:11 / 12.04.2025
Apple Индонезияда смартфон сотишга рухсат олди

21:17 / 10.04.2025