Сурхондарёда бир оиланинг 5 аъзоси ис газидан заҳарланиб вафот этди
Бойсун туманида 6 кишидан иборат оила аъзолари қўлбола ясалган печдан чиққан ис газидан заҳарланган. Ота ва унинг вояга етмаган 4 фарзанди вафот этган, она эса жонлантириш бўлимида қолмоқда.
25 феврал куни Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида бир оиланинг 6 аъзоси ис газидан заҳарланди. Бу маълумотни Kun.uz’га бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов тасдиқлади.
Шу куни тахминан соат 10:30 да туманнинг Дуоба маҳалласида яшаган Ж.Х. (эркак, 1980 йилда туғилган) ва унинг фарзандлари Ж.М. (ўғил, 2013), Ш. М. (қиз, 2016), С.М. (қиз, 2018) ухлаб ётган вақтида темирдан қўлбола ясалган печдан чиққан ис газидан димиқиб, воқеа жойида вафот этган.
Шунингдек, З.Н. (аёл, 1986) ва Н.М. (қиз, 2008) эса Бойсун туман тиббиёт бирлашмасига қарашли жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, 16 ёшли қиз 27 феврал куни вафот этди.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари туман прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Божларни музлатган Трамп, урушдан силласи қуриган Судан – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:50 / 13.04.2025
Сирли эшиклар ва яширин йўлаклар: Тошкент метроси хавфсиз бошпана бўла оладими?
Ўзбекистон | 10:00 / 12.04.2025
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

14:22 / 10.04.2025
Сурхондарёда кузатилган сел кичик талафот келтирди

12:03 / 04.04.2025
Қўқонда бир оиланинг 4 аъзоси ис газидан заҳарланиб, вафот этди

12:27 / 11.03.2025
Бойсунда ЙТҲ оқибатида 8 ёшли қиз ҳалок бўлди

19:50 / 02.03.2025