Фоторепортаж: Эски Шоҳжаҳонобод – бугунги Деҳлидаги одатий ҳаёт
Ҳар қадамдаги самимий қиёфалар, кўча таомлари, эъзоздаги сигир ва рикшалар – буларнинг барчаси умумий тасаввурда Ҳиндистон пойтахти Деҳли ҳақида ранг-баранг калоридли, қизиқарли ва саргузаштли картина ҳосил қилади. Шу кунларда Ҳиндистонда бўлиб турган Kun.uz жамоаси бугунги Деҳли манзараларидан фоторепортаж тайёрлади.

Фото: Kun.uz
Аҳолисининг сони бўйича Деҳли дунё шаҳарлари ичида Токиодан кейинги 2-ўринда туради – 33,8 миллион киши. 200 йилдан ортиқ вақт давомида Бобурийлар сулоласининг ҳам пойтахти бўлган Шоҳжаҳонобод ҳамда сулола давридан қолган тарихий бинолар, бозорлар ва маҳаллалар бугун ҳам пойтахт шаҳарнинг энг гавжум қисмларидан саналади. Қуйида тақдим этиладиган фотосуратлар ҳам айнан Шоҳжаҳоннинг Жамоат масжиди, Қизил Қалъа ва Чаури бозори атрофида ва Ҳумоюн Мирзо мақбараси ҳудудида олинган.
Мавзуга оид

19:31 / 18.05.2025
Ҳиндистонда юз берган ёнғин оқибатида камида 17 киши ҳалок бўлди

11:50 / 16.05.2025
Ҳиндистонда одам савдоси қурбонига айланиш хавфи остида қолган аёл Ўзбекистонга қайтарилди

22:12 / 15.05.2025
Покистон ва Ҳиндистон сулҳни 18 майга қадар узайтирди

17:40 / 13.05.2025