Бухорода «Афросиёб» поезди йўл созловчини босиб кетди
Тошкент — Бухоро йўналишидаги «Афросиёб» электропоезди йўл созловчини босиб кетди. Воқеа жойида ҳалок бўлган ходим шеригининг ишоралари ва поезд сигналини эшитмай қолган.

Фото: Видеодан кадр
27 декабр куни соат 11:20 атрофида Тошкент — Бухоро йўналишида «Афросиёб» электропоезди йўл созловчини босиб кетди. Бу ҳақда «Ўзбекистон темирйўллари» компанияси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, «Бухоро минтақавий темирйўл узели» унитар корхонасига қарашли Жума-Каттақўрғон темирйўл бекатлар оралиғида иш раҳбари, йўл устаси в.б. Ш. Мейлиев бошчилигидаги 9 нафар йўл созловчи таъмирлаш ишларини олиб борган.
Бироқ йўлнинг 3750-километрида темирйўл изи ичидан бригада олдига қайтаётган (темирйўл излари четидан қайтмасдан) йўл созловчи М.Шодиёров йўл бригадири в.б. М.Алиқуловнинг огоҳлантириш ишораларига эътибор бермаган ва электр поезд сигналини эшитмаган.
Оқибатда Тошкент — Бухоро йўналишида юқори тезликда ҳаракатланиб келаётган 770-сонли «Афросиёб» электр поезди йўл созловчи М.Шодиёровни уриб кетган ва у воқеа жойида вафот этади.
Воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.
Мавзуга оид

00:17
Қурбон ҳайити муносабати билан қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади

17:58 / 03.06.2025
Бухорода 36 нафар боғча тарбияланувчиси иккита Damas’да ташилди

20:22 / 29.05.2025
Бухоро учун Хитойдан 27 та замонавий автобус харид қилинди

22:45 / 28.05.2025