Боку шаҳрида Ўзбекистон савдо уйи очилди
Мазкур тузилма йил давомида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган қурилиш, электротехника, фармацевтика, текстил, чарм-пойабзал ва бошқа соҳаларга мансуб маҳсулотларни кўргазма қилиш ҳамда уларга харидор топишда кўмак бериш билан шуғулланади.

Фото: Дунё АА
Боку шаҳрида Ўзбекистон Савдо уйини тантанали очиш маросими бўлиб ўтди.
"Дунё" хабарига кўра, савдо уйининг очилиш маросимида Озарбойжоннинг расмий, сиёсий ва ишбилармон доиралари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.
Тадбир иштирокчиларининг нутқларида Ўзбекистон ва Озарбойжон ўртасидаги муносабатларнинг жадал ривожланиб бораётгани таъкидланди. Уларга кўра, мазкур жараённинг заминида икки мамлакатнинг юртбошилари ўртасидаги яқин биродарлик ва қардошлик ришталари ётибди.
Ўзбекистон Савдо уйи фаолиятига тўхтар экан, маърузачилар мазкур тузилманинг барпо этилишида янгича ёндашув ва концепция қўлланилганини олқишлаб қабул қилди. Жумладан, мазкур тузилма йил давомида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган қурилиш, электротехника, фармацевтика, текстил, чарм-пойабзал ва бошқа соҳаларга мансуб маҳсулотларни кўргазма қилиш ҳамда уларга харидор топишда кўмак бериш билан шуғулланади.
Мавзуга оид

09:20 / 18.04.2025
Трамп ЕИ билан савдо келишувига эришишига «100 фоиз» ишонч билдирди

14:45 / 09.04.2025
АҚШда Ўзбекистон шоуруми ва савдо омбори ташкил этилди

14:15 / 07.04.2025
Ўзбекистон ва Туркия имтиёзли савдо тўғрисидаги шартномани янгилайди

15:12 / 03.04.2025