Андижонда йўлнинг қатнов қисмидан чиқиб кетган автобус бинога бориб урилди
Андижон шаҳрида автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Фото: Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ
Ижтимоий тармоқларда йўловчи ташишга мўлжалланган автобус бинога бориб урилгани тасвирланган видео тарқалди. Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
Қайд этилишича, воқеа 6 декабр куни соат 23:30 ларда Андижон шаҳри Й.Отабекова кўчасида содир бўлган. 58 ёшли Б.Р. “Алпомиш мероси” МЧЖга қарашли автобус транспорт воситасини маст ҳолатда бошқариб, ухлаб қолиши натижасида бошқарувни йўқотган ва йўлнинг қатнов қисмидан чиқиб кетиб, бинога бориб урилган.
Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳайдовчи ҳеч қандай тан жароҳати олмаган, унга нисбатан ЙПХ ходими томонидан тегишли тартибда қонуний чора кўрилган.
Мавзуга оид

09:04 / 18.04.2025
40 млрд сўмлик кучли таъсир қилувчи моддани олиб кирмоқчи бўлганлар ушланди

20:21 / 16.04.2025
Шавкат Мирзиёев Андижонда «Имкониятлар олами» маркази билан танишди

16:04 / 16.04.2025
Самарасиз иссиқхоналар Андижонга кўчирилиб, аҳолига берилади

17:56 / 15.04.2025