Самарқандда АҚШга виза расмийлаштириб бериш эвазига 15 минг доллар олган шахслар ушланди

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент
Самарқанд вилояти Оқдарё туманида АҚШга ишга юборишни ваъда қилган шахслар қўлга олинди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.
Қайд этилишича, департаментнинг Оқдарё туман бўлими томонидан ДХХ ва Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда М.Х., Д.Х. исмли шахслар ва бошқалар фуқаро Р.М.ни 20 минг доллар эвазига Америка Қўшма Штатларига виза ҳужжатларини расмийлаштириб ишга юборишни ваъда қилгани аниқланган. Улар олдиндан 15 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид

23:12 / 24.06.2025
АҚШ Ўзбекистон фуқароларининг виза аризаларини қарийб 65 фоизини рад этди

14:59 / 24.06.2025
Самарқандда Зарафшон дарёси қирғоғида қолиб кетган фуқаролар қутқарилди

20:12 / 23.06.2025
Форс кўрфази давлатлари «араб шенгени» жорий қилади

10:21 / 21.06.2025