Бухорода автомобилнинг давлат рақами белгиларини яширган ҳайдовчи аниқланди
Бу ҳаракати билан ҳайдовчи йўлларда ўрнатилган радар қурилмалари қайд этган жарималарни тўлашдан қочишга урингани айтилмоқда.

Бухоро вилояти, Ғиждувон туманида олиб борилган рейдда Spark русумли автомобилнинг давлат рақами текширилганида ҳайдовчи уни ўзгартиргани, рақамлар устига бошқа белгиларни ёпиштириб олгани аниқланган. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» канали лавҳасида маълум қилинди.
Қайд қилинишича, ҳайдовчи ўзгартирилган рақамлар билан 8 марта тезликни ошириб, радарга тушган.
«Бу ҳаракати билан ҳайдовчи йўлларда ўрнатилган радар қурилмалари қайд этган жарималарни тўлашдан қочишга уринган», дейилади лавҳада.
Ҳайдовчи автомобил онасига тегишли эканини баҳона қилиб, тезликни оширгани, ҳатто автомобил бошқарганини ҳам тан олмаган.
Лавҳада текширувлар ўз тасдиғини топгани, ҳайдовчига нисбатан қонуний чора кўрилгани айтилган. Жазо чораси қандай бўлгани ҳақида маълумот берилмаган.
Мавзуга оид

17:58 / 03.06.2025
Бухорода 36 нафар боғча тарбияланувчиси иккита Damas’да ташилди

20:22 / 29.05.2025
Бухоро учун Хитойдан 27 та замонавий автобус харид қилинди

16:16 / 16.05.2025
Танзила Норбоева Бухорода жиноятчиликка қарши курашиш масалаларини муҳокама қилди

19:05 / 12.05.2025