Онаси хорижда вафот этган қиз Ўзбекистонга қайтарилди
9 ёшли қизнинг онаси Россияда бахтсиз ҳодиса оқибатида вафот этган.

Фото: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги
Онаси вафот этгач Россияда ёлғиз қолиб кетган 9 ёшли қиз Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
«Хоразмлик аёл вояга етмаган фарзанди билан жорий йилнинг июн ойида ишлаш мақсадида Россия Федерациясининг Краснодар ўлкасига боради. Она қишлоқ хўжалиги соҳасида ноқонуний ишлаш жараёнида эҳтиётсизлиги ва бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этади.
Марҳум жасади унинг қариндошлари томонидан Ўзбекистонга олиб келинган, аммо ҳужжатлардаги муаммо сабаб фарзанди Россияда қолиб кетади.
Ушбу масалада қариндошларининг Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига мурожаати асосида Агентликнинг Краснодардаги вакили ҳамда Хоразм вилояти филиали ҳамкорлигида вафот этган фуқаронинг 2014 йилда туғилган фарзанди Г.Б. тоғаси Х.Б. ҳамроҳлигида Хоразм вилояти Гурлан туманига олиб келинди», дейилган хабарда.
Мавзуга оид

20:09 / 02.06.2025
Японияга 10 минг ўзбек мутахассисини жалб қилишга қаратилган лойиҳага старт берилди

07:53 / 30.05.2025
ДХХ Хоразм ва Сирдарёда фирибгарлик ҳолатларини аниқлади

14:06 / 26.05.2025
Япония бозори учун кадрлар тайёрлаш бўйича таълим дастурлари ишлаб чиқилади

12:33 / 02.05.2025