Тошкент вилоятида бир гуруҳ шахслар экология инспекторига тан жароҳати етказди
У хизмат вазифасини ўтаётган пайтда қаршиликка учраган.

Фото: Экология вазирлиги
Тошкент вилояти Экология бошқармаси Оҳангарон тумани инспектори А.Мирзааҳмедовга хизмат вазифасини ўтаётган пайтида тан жароҳати етказилди. Воқеа 10 август куни юз берган.
Қайд қилинишича, инспектор сомондан бўшаган ер майдонлари ёқиб юборилгани ҳолатини ўрганиш мақсадида Оҳангарон туманидаги «Ойбулоқ» ва «Убай» маҳалласи ҳудудида жойлашган «Т.Б.» фермер хўжалигига борган. Шунда унга бир гуруҳ шахслар қаршилик кўрсатиб, куч ишлатган ва тан жароҳати етказган.
Инспекторга тиббий ёрдам кўрсатилгани ва унинг аҳволи яхши экани айтилмоқда.
Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар прокуратура органларига юборилган.
Мавзуга оид

21:03 / 04.06.2025
“Килосини 20 минг сўмдан сотардим” – эшак гўшти сотиб келган йигит иқрори

13:55 / 29.05.2025
Божхоначилар фуқаро танасига хуфиёна яширилган дориларни фош этди

17:35 / 28.05.2025
Тошкент вилоятида 40 та микро ГЭС қурилади

20:37 / 26.05.2025