Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нукус воқеаларида ноқонуний хатти-ҳаракат қилган ИИВ ходимлари жазоланди
Уч нафар ходимга Ички ишлар органларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш ва озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Қорақалпоғистон Республикасида 2022 йил июнь ойидаги оммавий тартибсизликларни бартараф этишда ноқонуний хатти-ҳаракатларни содир этган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тизимида ишлаган ходимлар жиноий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Олий суд хабар берди.
Жиноят ишлари бўйича Когон шаҳар судининг 2023 йил 4 августдаги ҳукми билан 1996 йилда туғилган Т. А. ва 1985 йилда туғилган Х. С. Жиноят кодексининг 235-моддаси (қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш) 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилиб, уларнинг ҳар бирига 2 йил муддатга ички ишлар органларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Шунингдек, 1979 йилда туғилган Ж. М. Жиноят кодексининг 117-моддаси (хавф остида қолдириш) 2-қисми ва 238-моддаси (ёлғон гувоҳлик бериш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбли деб топилиб, унга 1 йил муддатга ички ишлар органларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 3 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Қайд қилинишича, биринчи инстанция судининг ушбу ҳукмидан норози томонлар қонунчиликда белгиланган тартибда Бухоро вилоят судига апелляция тартибида шикоят бериш ва протест келтиришга ҳақли.
Мавзуга оид

15:02 / 03.07.2025
Тenge Bankʼдан 90 минг АҚШ долларини талон-тарож қилган шахслар қўлга олинди

10:01 / 03.07.2025
Олти ойда 4 мингдан ортиқ шахс гиёҳванд моддалар муомаласи учун ушланди

11:17 / 18.06.2025
Ота-онаси хорижда юрган 350 дан зиёд болага васий тайинланди

20:32 / 18.05.2025